Кейинги йилларда мамлакатимиз сингари шаҳримизда ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш, малакали тиббий хизматни йўлга қўйиш борасида тизимли ишлар олиб борилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ислоҳотларда соҳада хусусий секторлар улушини ошириш, уларнинг фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.
Мустақиллик арафасида фойдаланишга топширилаётган Тиббий соғломлаштириш ва лаборатория “Ихлос мед АБР” МЧЖ фаолиятининг йўлга қўйилиши ушбу ислоҳотларнинг амалий натижаси десак, муболаға бўлмайди.
Клиника 40 ўринга мўлжалланган. Тадбиркор Хуршид Зайниддинов томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа натижасида 8 та иш ўрни яратилди. Лаборатория ва терапия бўлимларида 4 нафар малакали врачлар фаолият юритади.
1 миллиард имтиёзли кредит асосида барпо этилган ушбу шифо масканида аҳолига энг сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган, деб хабар беради Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.