Ушбу низом “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ижросини таъминлаш ҳамда молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий ёндашувлар ва молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида микромолия ташкилотлари ва ломбардлар риоя қилиши зарур бўлган талаблар ҳамда масъулиятли кредитлаш тамойилларини қамраб олади.

Низом истеъмолчиларга маълумот бериш тартиби, муддати ўтган қарздорлик келиб чиққан тақдирда нобанк кредит ташкилотининг қаздорлар билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола (https://regulation.gov.uz/oz/d/61813) орқали танишишингиз ҳамда таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.