Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан:
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий этиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1 ва 5 синфдан қабул қилинади.
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этиляпти, деб хабар беради “Norma”.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 10 июлдан кучга кирди.