Хоразмда ҳам энг илғор технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган хусусий клиникалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Урганч шаҳрида улуғ байрамимиз арафасида “Caravan Medijne” хусусий клиникаси ўз фаолиятини бошлади. Кўп қаватли, барча тиббий жиҳозларга эга клиника кунига 60 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерда йилига 1,5 мингга яқин жарроҳлик амалиётини бажариш имкони ҳам мавжуд.

Янги хусусий клиникада 25 та иш ўрни очилиб, соҳанинг малакали шифокорлари танлов асосида ишга қабул қилиндилар.

                                               Рўзимбой ҲАСАН,

                                            “Янги Ўзбекистон” мухбири