Бу ҳақда пойтахт савдо ва хизмат кўрсатиш департаменти раҳбари Алексей Немерюк маълум қилди, деб хабар беради Вести ахборот агентлиги. Департамент раҳбарининг изоҳлашича, байрам албатта нишонланади, лекин бир мунча камтарроқ шаклда. Уни 31 декабрь ва 1 январь кундуз кунлари нишонлаш мумкин экан.
Москва шаҳар мерининг қарорига келсак эса, унда: шаҳар ОТМ ва коллежларидаги талабалари масофавий ўқишга ўтиши;
ўқувчиларнинг транспортда фойдаланадиган карталари вақтинча блокланиши;
жамоат овқатланиш ва кўнгил очар жойларида мижозларга хизмат кўрсатишни соат 23-00 дан эрталаб соат 06-00гача таъқиқланиши;
театр, кинотеатр ва концерт залларидаги томошабинлар сони кўпи билан зал сиғимининг 25 фоизидан ошмаслиги;
спорт тадбирлари эса фақатгина Москва спорт департаменти ва Роспотребнадзорнинг Москва бўйича бошқармаси рухсати билан ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, масофадан дарс ўтиш режимига ўтган ўқувчи ва талабаларга уй режимига риоя қилиш тавсия этилади.
Биноларда жойлашган кундузги болалар оромгоҳларининг, болалар дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш марказларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Бу чегараланишлар жорий йил 13 ноябридан кучга кириб, келгуси йил 15 январигача давом этар экан.