Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, Янги йил муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат оралиғи қуйидаги тартибда ташкил этилади:
2025 йил 31 декабрь ҳамда 2026 йил 2 январь кунлари — метро поездлари шанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади;
2026 йил 1 январь куни — поездлар якшанба куни учун белгиланган жадвал бўйича қатнайди.
Шунингдек, 5 январь — душанба куни барча учун иш куни ҳисобланиб, ушбу санада метро ҳаракати одатий иш кунлари жадвали асосида ташкил этилади.
«Тошкент метрополитени» ДУК йўловчилардан белгиланган жадвал ва ҳаракат вақтларига амал қилган ҳолда хизматлардан унумли фойдаланишларини сўради.