Янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган эди. 

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар), 
иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар), 
учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан), 
тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди. 

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича: 
5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар), 
6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар), 
7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар), 
8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан), 
9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар), 
10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар), 
11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан). 

❗️Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади. 

Юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари юртимиздаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:
 583 нафар акушер-гинеколог,
 344 нафар неонатолог, 
 1172 нафар доя,
 2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.