“23 бедарак йўқолганлар билан алоқа ўрнатиш полиция учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва биз имкон қадар тезроқ турли усуллардан фойдаланган ҳолда ишлаяпмиз”, дейилади полиция баёнотида.

Шунингдек, ўтган кун давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 443 та профилактика тадбири ўтказилгани маълум қилинди. Сўнгги 24 соат ичида ўғирлик ҳақида 15 та, автомашина олиб қочиш бўйича 2 та хабар келиб тушди, деди полиция.

Янги Зеландияда тропик циклон оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълумотларига кўра, сув босган аҳоли пунктларидан 10 мингдан ортиқ одам хавфсиз жойларга кўчирилган, дейилади aif.ru сайтида.