Шундан келиб чиқиб, туман марказида қисқа вақт ичида «Маънавият ва маърифат маскани» ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунга келиб Маънавият ва маърифат масканида «IT markaz» ва Ахборот кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилиб, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилиб, жиҳозлар билан таъминланди. Кутубхона 150 мингдан зиёд китоблар, замонавий ўқув зали, катта ҳажмдаги лед монитор ва бепул интернет билан таъминланган. Туманимизда қад ростлаган Маънавият ва маърифат маскани туманимиз аҳолисининг катта қисмида китобхонлик маданияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этиб келяпти.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек «Бугун китоб ўқиган битта бола эртага телевизор кўриб ўтирган ўнта болани бошқариши мумкин...».
Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг ҳамма даврларида кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келган. Китоб барча соҳага оид билимларни тўплаш сақлаш ва маълумотларни авлоддан-авлодга етказиб берувчи восита ҳисобланади.
Ҳозирги кунда янги ташкил қилинган кутубхонага бир кунда
200 нафардан ортиқ китобхон ташриф буюряпти.
Хулоса қилиб айтганда, юксак интеллектуал салоҳиятга, ўз мустақил дунёқарашига эга, ташаббускор, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлган ҳақиқий ватанпарвар инсонларгина бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи кучи, халқимизнинг ҳақиқий маънодаги ҳимоячиси ҳисобланади. Юқоридаги ижобий сифатларнинг шаклланишида ҳар бир касб эгасининг китобга ошно бўлиши, нафақат ўз касбий фаолиятига оид, балки турли жанрдаги китобларни ўқиб, ўз билими ва дунёқарашини кенгайтириб боришида муҳим аҳамият касб этади.
Рахматжон Матюсупов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Хоразм вилояти Янгибозор тумани
бўлинмаси раҳбари.