Мазкур йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси томонидан эса “Довуд” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.
Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилоқда.
Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.
Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган.
Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига тўртагача етказиш кўзда тутилган.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати