Янгиер шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига қарашли 9252-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун янги замонавий хонадонлар фойдаланишга тоширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник С.Қурбонов, Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, вилоят ва шаҳар сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сарҳадларимиз дахлсизлиги ва юртимиз тинчлиги йўлида кечаю-кундуз сергак туриб, халқимиз тинчлиги учун хизмат қилаётган ҳарбийларни ва барча меҳмонларни яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 30 йиллиги айёми билан мубарокбод этди.
Жумладан, сўнгги йилларида Президентимиз томонидан халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий хизматчилар учун замонавий уй-жойлар, уларнинг фарзандлари учун мактаб ва мактабгача таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Янгиер шаҳрида 51 нафар ҳарбийга топширилган замонавий янги хонодонлар уларнинг оиласи билан бирга фаровон турмуш кечиришлари учун берилди. Ушбу кўп қаватли янги уйлар замонавий жиҳозланган бўлиб, у ерда болалар ўйингоҳи, футбол майдони, автотураргоҳ каби барча шарт-шароитлар яратилган.