Бугун Янгиер шаҳри “Шодиёна” маҳалласи фуқаролари учун қувончли кунга айланди. Чунки маҳаллада замонавий шаҳарсозлик андозаларига монанд, барча қулайликларга эга бўлган янги бино қурилиб, маҳалла фаоллари учун фойдаланишга топширилди.
Мазкур энг сўнгги замонавий оргтехника, офис мебеллари билан жиҳозланган бинода маҳалла ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари туну-кун аҳоли тинчлиги ва осойишталиги ҳамда фаровонлиги йўлида фаолият олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.