"Янгиер шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига 12:30 да Янгиер шаҳар А.Жомий МФЙдаги Кичик саноат зонасида ҳудудида жойлашган (АБЗ) Ховос тумани йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажалари 12:35 да етиб бориб, ёнғин соат 12:37 да қуршаб олиниб, 12:42 да батамом ўчирилган. Ёнғин унитар корхонаси ҳудудидаги 3 кв.м майдонда тўпланган битум чиқиндиларида содир бўлган.
Моддий зарар мавжуд эмас. Ёнғин сабаби аниқланмоқда", — дейилади хабарда.