Сайлда ФҲДЁ, адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиер шаҳар Халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мутасаддилари томонидан муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларни кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкилланди.

Шунингдек, «Ўзимиз келдик» акцияси давомида давлат хизматларига эҳтиёжи бўлган, бироқ айрим сабаблар билан Давлат хизматлари марказига ташриф буюра олмаган фуқароларга шу ернинг ўзида давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

Сайл дастурида хушовоз хонандалар ижросидаги концерт дастури, бадиий чиқишлар, «Сиз Давлат хизматлари ҳақида нималарни биласиз» викторинаси, «Давлат хизматлари мен учун» ижодий расмлар танлови, Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди, айнан шу ерда иштирок этган аҳоли вакиллари ёрдамида аниқланган энг фаол иштирокчиларга Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Айниқса, викторина иштирокчилари орасида ўзининг Давлат хизматларини соҳасини қанчалик кенгроқ билиши ва тезкорлигини намоён этганлиги учун Дилдора Бегимқулова, Муслима Аманова, Диёра Мансурова каби ёшлар ўз билимларини янада мустаҳкамлаб олган бўлсалар, «Давлат хизматлари мен учун» ижодий расмлар танловида фаоллик кўрсатган Мусиқа ва санъат мактабининг Шоҳжаҳон Алиқулов, Дилдора Раҳимова, Мухлиса Сайдимқулова каби ўқувчилари чизган суратлар ҳам сайл иштирокчиларига манзур бўлди.

Шунингдек, шу пайтгача шаръий никоҳда яшаб келаётган оилаларга никоҳ гувоҳномаси, туғилганлиги қайд этилмаган болаларга туғилганлик гувоҳномаси каби ҳужжатлар ҳам сайёр тартибда топширилди.

«Давлат хизматлари сайли» давомида аҳолидан 15 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 10 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, 5 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.