Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 октябрь куни соат 08:00 да Янгиҳаёт туманидаги “Машъал” МФЙда сув қувурида таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида автомашина ўрта босимли газ қувурини уриб юборган.

Бунинг оқибатида ушбу манзилдаги 3 та кўп қаватли уй (350 та хонадон) ва 220 та ерли хонадон газ таъминотисиз қолган.

“Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.