Olamsport.com хабарига кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Чарм қўлқоп усталаримиз аввалги ойдаги рейтингларини сақлаб қолишган.
Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз аввалги ойдаги каби ўринларида қолишган. Шаҳрам Ғиёсов олтинчи, Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди.
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса иккинчи ўринда турибди.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўринга жойлашган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.
Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам ТОП-15даги ўрнини сақлаб қолган – 15-ўрин.