Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ маълумот берди.
Шу йилнинг 13 июль куни соат тахминан соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М34 автомобиль йўлининг 23-км, "Янгийўл-Тошкент" йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.И бошқарувидаги Jentra русумли транспорт воситасининг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Оғир тан-жароҳат олганлар топилмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.