Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, қабр «Қовунчи» маданиятига оид бўлиб милодий III-IV асрларга қадар бўлган даврга тегишли. Қабрдан шу даврда яшаган одам суяк қолдиқлари, 1 та скелет ва 9 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар топилган.
Эътиборли томони, кўзалардан фақат 1 донаси синиқ ҳолатда бўлиб, қолгани нисбатан яхши сақланган. Шунингдек қабрдан 1 дона аёллар мунчоғи ҳам қазиб олинган. Айни вақтда топилма Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй музейида сақланмоқда.