Лойиҳа 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, янги 280 та иш ўринлари, лойиҳа ишга туширилгач импорт ўрнини босувчи 160 миллиард сўмлик 2 минг дона замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқариш, 7 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, вилоятда сўнгги йилларда энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига янада катта аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг 8 ойлигида умумий қиймати 173 миллиард сўм бўлган 5 та лойиҳа ишга туширилди. Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида йиллик 649,5 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва 26,2 миллиард сўмлик бюджетга қўшимча маблағлар туширилиши қайд этилди.

Мисол учун, Оҳангарон туманида 23 миллион долларлик инвестиция ҳисобига йилига 129 минг дона совуткич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни режа қилган лойиҳа амалга оширилди.

Яна бир йирик лойиҳалардан бири, 12 миллион доллар маблағлар ҳисобига вилоятда кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ўзи ишини бошлади. Натижада лойиҳа тўла қувват билан ишлайдиган бўлса, 300 га яқин иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.