Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатларга қиймати 71,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 7,9 минг тонна мис ва мис маҳсулотларини экспорт қилган.
Мис ва мис маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 891 тоннага камайган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп мис ва мис маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 4,1 минг тонна;
Хитой – 2,9 минг тонна;
Россия – 441 тонна;
Қозоғистон – 136,1 тонна;
Озарбайжон – 120 тонна;
Грузия – 104,9 тонна.