Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таҳлил қилди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 831 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 337,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан қиймат кўринишидаги 9,3 фоиз кўп демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин) – 8,1 фоиз, сархил узум – 7,7 фоиз, пиёз – 6,4 фоиз, гилос – 6,4 фоиз, майиз – 5,7 фоиз, ўрик – 4,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, помидор – 4,2 фоиз эгаллади.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 4,7 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 фоиз), Покистон (15,1 фоиз), Қозоғистон (12,2 фоиз), Хитой (8,4 фоиз), Қирғизистон (8,0), Туркия (2,4 фоиз), Беларус (1,6 фоиз), Афғонистон (1,4 фоиз), Эрон (1,0 фоиз), Ироқдир (0,9 фоиз).