Бу Осиё мамлакатларида кенг тарқалган Prunus mume деб аталадиган япон ўригидир.

Япон меваси токсинларни ўз ичига олади, шу боис истеъмол қилиш учун хавфсиз бўлиши учун ўрик кўпинча шарбатлар ёки вино таркибида қайта ишланади. Унинг шарбат консентрати Японияда қадим замонлардан бери озиқ-овқат қўшимчаси сифатида ишлатилган. Ушбу концентрат юрак касалликларининг олдини олишга ёрдам беради, деб ишонилган, аммо бу бўйича тўлиқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотчилар қон томирлари ҳужайралари ва сичқонлар устида бир қатор тажрибалар ўтказишди. Ҳужайралар устида ўтказилган биринчи тажрибада жамоа шарбат консентрати гипертензия ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган ангиотензин II гормони томонидан қўзғатилган сигналларни сусайтирганини пайқашди.  

Сичқонларда ўтказилган иккинчи синовда тадқиқотчилар икки гуруҳ субъектларга оддий сув ёки шарбат консентрати бўлган сув беришди. Натижалар шуни кўрсатдики, ўрик шарбати билан даволанган сичқонларда гипертензия ривожланмаган ва томирлар ангиотензин II таъсиридан ҳимояланган. Бундан ташқари, шарбат консентрати гипертензия билан боғлиқ яллиғланиш жараёнларини қўзғатадиган иммунитет ҳужайраларининг таъсирини сусайтиради, деб хабар беради lenta.ru.