Япония Бош вазири Фумио Кисида мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси раиси сайланганидан кейин ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишини тасдиқлади.
У қарорини ўз қароргоҳида ўтказилган фавқулодда матбуот анжуманида маълум қилди.
Кисида сайловда қатнашмасликка қарор қилди, чунки ҳукумат рейтинги бир қатор можаролар туфайли, асосан, Либерал-демократик партияга сиёсий хайрияларни йиғишда молиявий ҳисобот қоидаларини бузиш туфайли рекорд даражага тушиб кетди. Kyodo агентлигининг хабар беришича, у ўз хайрихоҳларига можаро учун масъулиятни ўз зиммасига олмоқчи эканлигини айтди.
Мамлакатда мазкур партия билан боғлиқ можаро кўплаб истеъфоларга, ҳукумат рейтингининг рекорд даражада пастга тушишига ва оқибатда кўпчилик фракцияларнинг тарқатиб юборилишига олиб келди, деб хабар беради tass.ru.