2020 йил 19 декабрда Нагояда Тошкент кунлари нишонланади. Шу муносабат билан Нагоя шаҳар мерияси томонидан жамоат транспорти бўлган - автобус, Ўзбекистонинг туризм салоҳиятини тарғиб этувчи дизайнда тайёрланди.

Чет элда ватанимиз тасвирлари тушган автобус кўзни қувонтиради ва бизни хурсанд қилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда шунингдек, Нагоядаги ватандошларимиздан Ўзбекистон автобуси фото ва видеоларини жўнатишини сўраб қолади.