Унда қайд этилганидек, «Cotton Campaign» халқаро каолицияси томонидан жорий йил март ойида эълон қилинган ҳисоботда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида Ўзбекистон ҳукумати томонидан мажбурий меҳнат қўлланишига қарши амалга оширилган тизимли ишлар эътироф этилгани ҳолда ўзбек пахтасига  қўйилган бойкот тугатилгани маълум қилинди. «Бойкотга жаҳоннинг энг йирик 331 та бренди ва чакана савдо тармоқлари, жумладан, «GAP», «NIKE», «Adidas» ва  «H&M» сингари йирик компаниялари қўшилган эди».

«Юқори сифатли ўзбек пахтаси йирик ишлаб чиқарувчилар орасида етакчи ўринни эгаллайди ва бозорда кўплаб харидорларни топиши мумкин», - деб ёзади «Nikkei Shimbun».