Япониянинг шарқий ва шимоли-шарқида номаълум учувчи жисм кўриниш берди.
Япониянинг Канагава префектурасидаги Хирацука шаҳри ўлкашунослик музейи куратори, астроном Дайти Фудзии оловли шарнинг қулаши Сагами кўрфазидан Нагано префектурасигача бўлган оралиқда юз берганини таъкидлади. Баъзи ҳудудларда гувоҳлар портлаш овозига ўхшаган гумбурлашни эшитишганини ҳақида хабар беришди. Бу метеорит тушиши ҳодисаси бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.