Японияда бошланғич синфдан токи олтинчи синфгача “Ахлоқ томон йўл” дастури остида дарс ўтиларкан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.
Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад болаларни тарбиялаш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантиришга қаратиларкан.
Японлар бой бўлишига қарамасдан, уларда хизматкорлар йўқ. Уй ва болаларга ота-она масъул экан.
Япон ўқувчилари устозлари билан бирга ҳар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишади. Бу уларни тозаликка риоя қилиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.
Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришади ва овқатдан сўнг тишларини ювишади. Улар болалик чоғиданоқ саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.
Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришади. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.
Японияда фаррошларни “саломатлик муҳандислари” дейишади. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишади. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.
Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли бўлиб, улар сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан.