Шу билан бирга, олимлар йиртқич ўзининг ғайриоддий тана тузилиши билан бошқа намуналардан фарқ қилишини ва унинг ҳажмини автобуснинг ўлчамига солиштириш мумкинлигини аниқлашди.
“Мовий аждаҳо”нинг тўртта катта қаноти, кучли думи ва оқ акулага ўхшаш қаноти бор эди. Бундай тана морфологиясига эга бўлган ҳайвонларга олдин дуч келинмаган. Олимларнинг фикрига кўра, “кўк аждаҳо” ўзининг тузилиши туфайли ўша даврнинг энг хавфли йиртқичларидан бири бўлган, деб хабар беради aif.ru.