Япониялик сейсмологларнинг огоҳлантиришига кўра, хавфлилик даражаси беш балли шкала бўйича иккинчи даражага кўтарилган – у вулқон кратерига яқинлашишни тақиқлашни ҳам назарда тутади. Ҳозирда Асо отилишнинг фаол босқичига кирмаган, бироқ япон мутахассислари бундай сценарийни истисно қилишмаяпти.

Асо – дунёдаги энг йирик вулқонлардан бири. Унинг баландлиги – 1592 метр. Мазкур вулқоннинг отилиши мунтазам қайд этилади. Охирги марта 2021 йилда фаоллашган, деб хабар беради tass.ru.