19 ноябрдаги ахборотга кўра, Японияда кунлик ҳолат 2340 тани ташкил этган.
Энг кўп ҳолат қайд этилган ҳудудлар: Токиода – 534 та, Осакада – 338 та, Хоккайдода – 267тани ташкил этган.
“Мен истиқомат қилаётган Нагояда ҳам вазият жиддийлашмоқда, биринчи марта 200 тадан кўпни ташкил қилди(219та). Коронавирус инфекциялари мамлакат бўйлаб соат 18:20 га қадар тасдиқланди, кундалик рекорд 2340 та(19-ноябрь куни). Бу кўрсаткич аввалги куни қайд этилган олдинги 2202 та рекордни янгилади. 19-ноябрь куни Токио 534 билан янги CОВИД-19 ҳолатларида даҳшатли поғонани кўришни давом эттирди, кетма-кет иккинчи куни кунлик ҳисоблаш рекорд даражага етди”, дейилади пойтахт ҳукумати расмийлари.
Осака префектураси учун бир кунда 300 тадан ортиқ ҳолат ва Айти префектураси учун 200 тадан ортиқ ҳолат ҳақида хабар бериш биринчи марта содир бўлди, деди маҳаллий расмийлар.
Метрополитен ҳукумати расмийлари маълумотида, Токионинг сўнгги ҳисоб-китоби аввалги куни ўрнатилган 493 та рекордини янгилади. Токиодаги 534 та касалликдан 130 нафари 20 ёшда, 110 нафари 30 ёшда, 96 нафари 40 ёшда ва ҳакоза бўлган.
Метрополитен ҳукумати шу куннинг бошида юқумли касалликлар тарқалишини кузатувчи экспертлар кенгашининг йиғилишидан сўнг, пандемия тўғрисида огоҳлантиришни энг юқори 4 даражага кўтарган. 4-даража инфекциялар тарқалаётганидан огоҳлантиради.