Ер силкиниши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бундан ташқари, зилзила биноларга катта зарар етказди.

Зилзиладан кейин 45 та афтершок қайд этилган. Енг кучли афтершок (5,8 магнитудали) шу куни содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Япония денгизи соҳилидаги Исикава префектурасида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Зилзиланинг максимал интенсивлиги олти баллни ташкил этди.

"Исикава" атом электр станцияси ёки бошқа атом иншоотларида фавқулодда вазиятлар содир бўлмаган, деб хабар беради gismeteo.ru.