Япония ҳукумати пандемия сабаб аҳолига яна 100 минг йенадан тарқатмоқчи. Ҳозирда ушбу масала юзасидан мамлакат сиёсий партиялари ўртасида турли баҳс-мунозаралар бошланган.
Моддий ёрдам объекти этиб қуйидагилардан бирини танлаш таклиф этилмоқда:
- 18 ёшдан кичик бўлган барча ёшлар;
- фақат кўп фарзандли оилалар;
- йиллик даромади белгиланган нормадан кам бўлганлар.
Хуллас, йил охиригача моддий ёрдам ажратилиши аниқ, фақат контингентни белгилаб олиш қолди, холос.
Бундай қарорлар ҳар томонлама ўйланган ҳолда, аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиб қабул қилинади.