Ҳужум маҳаллий вақт билан 20:00 атрофида Кеио йўналишида, Шинжуку томон ҳаракатланаётган поезд Чокудаги Кокурё бекатида бўлганида содир этилган.
Йўловчиларга ҳужум қилган эркак вагонга ўт қўйган.
Кёдо агентлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 15 киши жароҳатланган. 1 нафари оғир аҳволда. Вагон шикастланган.
Жумладан, "Минтақага юборилган хавфсизлик кучлари 24 ёшли ҳужумчини қўлга олган, ўт ўчирувчилар вагондаги ёнғинни бартараф этган", дейилади CNNTurk.com хабарида.