Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Кацунобу Като Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».

Таъкидланишича, ёлғиз аҳолининг муаммолари учун масъул вазир лавозими Япония ҳукуматида биринчи марта жорий этилган.

«Ушбу тайинловдан мақсад туғилиш даражаси пастлиги боис жамиятнинг қариши туфайли юзага келадиган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан иборатдир. Бунга, авваламбор, аёллар ва ёшлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш муаммоси киради», — деди Като.

Ёлғиз аҳолининг муаммолари, Вазирлар Маҳкамаси Бош котибининг сўзларига кўра, мамлакатда пандемия пайтида янада ортган. 2020 йилда Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони 11 йил ичида биринчи марта ўсиб, 20 919 кишини ташкил этган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эпидемия даврида ишнинг етишмаслиги ва болалар парвариши ҳамда уй ишларининг янада оғирлашганлиги стресс даражасини оширган.