Маҳаллий ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборган.

“Мутахассислар юқори оқим томонга йўл олишиб, дарё ирмоғига етиб боришди. Сув омборининг бетон қирғоғида қизил-жигарранг модда топилди, у сувда эрийди ва унга ёрқин яшил ранг берди”, деб хабар бермоқда Япония телеканали.

Маълум бўлишича, топилган модда натрий флуоресцеиндир. Бу бўёқ сифатида ишлатиладиган органик бирикма бўлиб, тиббиётда кўз касалликларига ташхис қўйиш ва сув оқишини аниқлаш учун сантехникада кенг қўлланилади.

Полиция ушбу модданинг дарё қирғоғига қандай тушиб қолганини текширишни давом эттирмоқда. Эҳтимол кимдир уни ноқонуний равишда у ерга ташлаб юборган бўлиши мумкин. Маҳаллий фермер ва боғбонларга ўсимликларни суғоришда дарё сувидан вақтинча фойдаланмаслик тавсия қилинди, деб хабар беради tengitravel.kz.