Маълумотларга кўра, иншоот оператори Electric Power Company (КЕРСО) ҳодиса туфайли реакторни қўлда ўчиришга мажбур бўлган.
Жароҳатланганлар ҳақида хабарлар йўқ. Буғ сизиб чиқиши атроф-муҳитга таъсир қилмади. Радиация фонида ҳеч қандай ўзгаришлар қайд этилмади. Компания ҳодиса сабабини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.
Mihama атом электр станцияси Япон денгизи соҳилида, Хонсю оролида, Токиодан тахминан 320 километр ғарбда жойлашган. Станция қурилиши 1967 йилда бошланган ва мос равишда 340 МВт, 500 МВт ва 826 МВт қувватга эга жами учта PWR реактори қурилган.
Биринчи ва иккинчи энергия блоклари 2015 йилда ҳалокат юз бериши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар туфайли фойдаланишдан чиқарилди. Учинчи энергия блоки вақтинча тўхтатилди, аммо хавфсизлик тизимлари модернизация қилингандан сўнг, у 2021 йилда қайта ишга туширилди. 2022 йил сентябрь ойидан бери ушбу энергия блоки одатий ишламоқда, деб хабар берди report.az.