2024 йилнинг биринчи кунида Япониянинг ғарбий соҳилидаги Иcикава префектурасининг Ното ярим ороли ҳудудида бир неча бор кучли зилзи рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди.

Исикава префектурасида 66 минг хонадон сувсиз, 23,9 мингдан ортиқ хонадон эса электр энергиясисиз қолмоқда. Мазкур префектурада 370 та эвакуация пункти очилди. Эвакуация қилинганлар сони 31,4 минг кишидан ошди. Воқеа жойида мудофаа кучларининг 5 минг нафар аъзоси ишламоқда, деб хабар беради ria.ru.