Бундай қурилма дори воситаларини синаш усулида катта янгилик бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу технология тўқималарнинг қандай ривожланиши ҳақида тушунча бериши ва сунъий органларни ўстиришнинг яхшироқ усулларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Мутахассислар узоқ вақтдан буён органоидларни (ҳақиқий органларга ўхшаш, аммо лабораторияда ўстирилган тўқималар) яратишга ҳаракат қилишди. Ҳақиқий тўқималар каби ишлайдиган органоидларни яратиш дори воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг турли тўқималар орқали қандай ҳаракатланишини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга.
Бироқ органоидларнинг ривожланиши осон иш эмас экани ойдинлашди. Табиатда тўқималар мураккаб жараён орқали ривожланади, лабораторияда ўстирилган органоидлар ҳужайралари одатда бир хил шароитда ривожланади. Бунинг учун мураккаб ускуналар ва техник кўникмаларни талаб қиладиган 3D принтери ёки микрофлюид технологиялардан фойдаланилиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.