Ташриф муносабати билан Япония элчихонаси маслаҳатчиси томонидан “Ипак йўли” университети талабаларини Япония анъаналари ва маданияти билан яқинроқ таништириш ҳамда ўқув жараёни сифатини янада такомиллаштириш мақсадида қатор китоб ва ўқув қўлланмалар тақдим этилди.
Ушбу китоблар, шубҳасиз, университет кутубхонасининг “Буюк Ипак йўли” мавзудаги Осиё мамлакатлари адабиёти фондини бойитади.
“Ипак йўли” туризм халқаро университети рейтингини оширишнинг асосий мақсадларидан бири – улкан ва бой кутубхона ташкил этиб, унда талабаларни туризмнинг кўп қиррали соҳаси билан янада чуқурроқ таништириш учун барча шароитларни яратиш.
Бу борада кўплаб халқаро ва маҳаллий инстанциялар, туристик ташкилотлар ва юртимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари саъй-ҳаракати билан университетнинг кутубхонаси фонди кенгайиб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, замонавий ва жадал ривожланаётган туризм соҳасидаги билимларнинг очиқ манбаи ҳисобланадиган кутубхона имижини тарғиб қилиш мақсадга мувофиқдир.
“Ипак йўли” туризм халқаро университети машҳур ва нуфузли олий ўқув юртларидан бири бўлиб, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасида туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.
Туризм соҳаси учун истиқболли кадрларни тайёрлаш жараёни бакалавриат, магистратура, докторантура ҳамда қўшма таълим дастурлари (Доубле дегрее) босқичларида бардавом олиб борилмоқда. Университет ўқув жараёнига туризм соҳасидаги юқори малакали мутахассислар кенг жалб этилган.
Ўқув дастури эса билим, кўникма ва тажриба ошириш мақсадида етакчи хорижий олийгоҳларда талабаларга амалиёт ўташ имкониятини беради.