Концерт Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Навоий номидаги Давлат академик катта театри кўмагида ташкил этилди.
«САЙ» - япониялик вадайко барабанчиларининг профессионал гуруҳи ҳисобланади. Ижодий жамоа 2005 йилда университет тўгараги сифатида ташкил этилган. Труппа шу кунга қадар дунёнинг 25 давлатида 2 мингдан ортиқ концерт дастурларини тақдим этган.
Вадайко барабанларининг тарихи 1 минг 300 йилдан ортиқ. Улар Синто ва Будда ибодатхоналарида маросимлар ва байрамларда иштирок этган. Бугунги кунда эса ушбу санъат утри анъанавий кабуки театрида, турли фестивалларида тақдим этиб келинмоқда.
Бундан аввал ҳам Тошкентда япон барабанчиларининг концерти ташкил этилган. Хусусан, 2016 йил август ойида пойтахтимизда ушбу гуруҳнинг «Драм Тао» номли концерти ўтказилган ва япониялик санъат усталари ижросидаги чиқишлар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган эди.