Учрашувда АКТ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва режалар тўғрисида гаплашилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот-коммуникаwия технологияларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилган. Давлатимиз раҳбари 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва 2022 йилга мўлжалланган вазифаларга бағишланган йиғилиш доирасида Ўзбекистонни ҳудудий IT-марказга айлантириш вазифасини қўйган эди.

Шу мақсадда АКТ вазири Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳага айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (BPO ва KPO) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.

Ўз навбатида, нафақат япон компанияларининг Ўзбекистонда фаолият юритиши балки ўзбек IT компанияларининг Япония компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида икки томон раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Келгусида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар гаплашиб олинди.

Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: CICC Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида IT -профессионал ишланмалар ва ахборот технологиялари хизматларини ўтказишга бағишланган корпоратив жамғармадир. Жамғарманинг асосий мақсади Осиё мамлакатларидаги ҳукумат, саноат ва жамиятда IT дан фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат бўлиб, уларнинг инфратузилмаси, хавфсизлиги, иқтисодиёти бошқа барча элементларни янада яхшилашни ўз ичига олади.