Японияда почта орқали кунига ўртача 60 миллион хат-ҳужжатлар айланади.

Янги йил – 1 январь куни эса, бу рақам 1,3 миллиард (одатий кундан 20 баравар кўпроқ)ни ташкил этар экан. Яъни, Янги йилда ўзаро табрикнома алмашиш японлар учун ўзига хос одатга айланган. Бироқ бу йил пандемия сабабли кўпчилик яқинларини хавфга кўймаслик мақсадида табрикнома юборишдан тийилмоқчи. Ҳар бир табрикнома ижодий ёндашилган ҳолда қўлда ёзилиши сабабли вирус тарқатиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин экан.

Япония Тренд Тадқиқотида ҳар йили Янги йил табрикномаларини юборишларини ёки кўпинча шундай қилишларини айтган 1018 респондентнинг тахминан 11 фоизи 2021 йил учун карталарни юбормасликларини айтишди. “Мен уларни жўнатмаяпман, чунки улар орқали вирус тарқалишидан қўрқаман”, деди сўровда қатнашганлардан бири.

Хўш, Янги йил табрикномаси каби бир варақда вируслар аслида қанча вақт яшаши мумкин?

Гонконг жамоаси қоғозда уч соат ва қоғоз пулда эса тўрт кун яшаши мумкинлигини айтган. Жамоа вирусларнинг ҳар хил турларига 22 даража ҳарорат ва 65 фоиз намлик бўлган муҳитда бириктириб, уларнинг қанча вақт туриши мумкинлигини текшириб кўрди.

–Вируслар камида бир неча кун давомида қоғоз пулда қолади, шунинг учун биз Янги йил табрикномаларига нисбатан озгина эҳтиёткор бўлишимиз керак, – дейди Киото префектура тиббиёт университети эпидемиология кафедраси доценти Рёҳеи Хиросе. – Аммо биз бу ҳақда ортиқча ташвишланишимизга ҳожат йўқ. Янги йил табрикномаларини ёзишдан олдин ёки уларни олганингиздан кейин қўлингизни ювганингиз яхши бўлар эди. Оддий йиллардагидек, бу йил ҳам Янги йил табрикномаларини ёзаман ва юбораман, дея қўшимча қилди Хиросе.

2020 йил 1-январь куни Японияда жами 1,287 миллиард янги йил табрикномалари ва бошқа почта хабарлари етказиб берилди. Япония Пост Cо маълумотларига кўра, бу рақам кунига юборилган ўртача почта ҳажмидан 20 баравар кўп ёки тахминан 61 миллионни ташкил этган.