Ҳозирги вақтда янги технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида дунёда иш ўринларининг сони, шакли ва мазмуни кескин ўзгармоқда.

Яқин беш йилда мавжуд касбларнинг 30 фоизи тўлиқ автоматлаштирилади, 50 фоизи бўйича эса янги малакалар талаб қилинади.

«Бу жараёнлар бизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Саноатда автоматлашган линиялар, аграр соҳада ақлли технологиялар, транспортда интеллектуал бошқарув кундалик ҳодисага айланиб бўлди.
Эндиликда мамлакатимиз меҳнат бозори мутлақо янги архитектура асосида – касб, малака, технология ва таълимни бирлаштирадиган ягона механизм сифатида ишлаши зарур», – деди Президентимиз.