Nature Climate Change журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, экстремал иссиқликнинг ҳаддан ошишига етарлича баҳо берилмагани иқлим ўзгаришини ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, бугунги исиш тезлиги яқин ўн йилликларда ҳароратнинг ҳаддан ташқари юқори кўрсаткичларини кафолатлайди, деб ёзади  Axios.

Тадқиқотга кўра, агар карбонат ангидрид чиқиндиларининг сценарийси давом этса, рекорд даражада юқори ҳарорат 2021 йилдан 2050 йилгача бўлган даврда икки баравардан етти бараваргача, 2051 дан 2080 йилгача эса 3 баравардан 21 бараваргача кўтарилади.

AҚШнинг Тинч океани қирғоғидаги Сиэттл шаҳрида сўнгги ҳарорат Цельсий бўйича 42,2 даражага етди. Аввалги рекорд 39,4 даражага тенг эди.  Портленд шаҳрида ҳаво ҳарорати 46,6 даражага кўтарилди, олдинги кўрсаткич эса 41,6 ташкил қилганди.