Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур бот орқали минтақа давлатларида бўлиб турган ЎЗбекистон фуқаролари:
- консуллик масалалари бўйича мурожаат йўллаш;
- ўз жойлашуви ва ҳолати ҳақида маълумот қолдириш;
- зарур ҳолатларда тезкор ёрдам сўраш имкониятлари яратилган.
Барча юртдошларимизни ушбу бот орқали мурожаат қолдиришда аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим этишга чақирамиз. Бу дипломатик ваколатхоналаримизга фуқароларимизга тезкор ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хориждаги фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришда давом этмоқда.