Биринчи махсус рейсда 240 киши, жумладан, аёллар, болалар, талабалар, Украинада вақтинча ишлаган ёки ўқиган юртдошларимиз Ватанга олиб келинади.
Яқин соатларда самолёт Катовице шаҳри аэропортидан Тошкентга учади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Катовицедан ватандошларни олиб келиш учун Тошкентдан махсус рейс парвоз қилган эди.