Бугун сизлар билан бирга, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 баробарга кенгайтириш бўйича яна бир янги мажмуага тамал тошини қўямиз.

Ушбу янги лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга тенг бўлиб, уни молиялаштириш учун Россия Газпромбанки, Европанинг Дойчебанк, Ландесбанк каби банклари, Хитойнинг Давлат тараққиёт банки ва бошқа банклардан маблағлар жалб этилади.

Ана шу иккита янги завод ҳисобидан Шўртан мажмуасида республикамизнинг биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади" — Шавкат Мирзиёев.