Ушбу лойиҳа доирасида Сурходарё вилоятидаги Термиз шаҳри ва барча туман, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, аҳоли вакиллари, таълим муассасалари жамоалари томонидан ҳудудларда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилган.

Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви  ҳамда туман бўлинмалари ходимлари ҳам бу эзгу ташаббусда фаоллик кўрсатишмоқда.

Таъкидлаш керакки, фонд бўлимлари томонидан шу кунгача жами 500 туп кўчатлар экилди.  Айниқса, бошқарма ташаббуси билан вилоятнинг энг чекка худудларидан бири бўлган Узун туманининг Ширин маҳалласидаги қаровсиз майдон чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилгани, бу ерга 75 туп манзарали ва 50 туп мевали дарахт кўчатлари экилгани эътиборлидир.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятдаги 721 та маҳаллаларнинг бўш турган майдонларида кўчат экилиб, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви