Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг қорин қисмига ҳуфёна жойлаштирилган, умумий қиймати 18 000 000 сўм бўлган дори воситаларини қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади.