Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод тумани “И.» МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.П. ва бошқалар фуқаро А.Ш.га 3 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 300 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида фуқаролар С.Г. ва Х.К.нинг хонадонидан 229 дона “Зардекс” , 47 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 15 дона оқ рангли кукунсимон, тўқ жигар рангли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.